Ру En O'z
3 Февраль 2022 2282

2022 йил январь ойи учун терма жамоаларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлиги учун сарфланган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-5281 сонли қарорига мувофиқ Париж-2024 Олимпия ўйинларига Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги бошчилигида спорт федерация (уюшма)лар томонидан тайёргарлик ишлари тизимли равишда бошлаб юборилди.

2021 йил 30 декабрдаги “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-742-сонли Қонунига асосан Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришга 2022 йил учун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Олимпия спорт турлари ва уюшмаларига 135,0 млрд.сўм маблағлар ажратилди ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг “UzASBO” тизими орқали молиялаштириш олиб борилмоқда.

2022 йил январь ойи якуни бўйича Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган 19 та спорт федерация ва уюшмалардан 17 тасининг берган буюртмалари асосида ажратилган маблағлардан маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун 7 897 416 763 сўм миқдорида молиялаштирилди.

Шу билан бирга, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва уюшмаларнинг устав xаражатлари, миллий терма жамоа спортчилари учун анжом ва махсус экипировкалар хариди, уларнинг тиббий-биологик таъминоти билан боғлиқ харажатлар Ғазначиликнинг тегишли тизими орқали федерация ва уюшмаларга тўғридан-тўғри молиялаштирилади.

T/р

Спорт ташкилот
номлари
Январь ойи харажатлари
1 Бокс федерацияси  421 180 000,00
2 Спорт курашлари
асссоциацияси
118 910 000,00
3 Велосипед спорти
федерацияси
744 759 570,00
4 Дзюдо федерацияси 309 030 000,00
5 Гимнастика федерацияси 969 488 787,00
6 Rowing & Canoe федерацияси 928 449 640,00
7 Енгил атлетика федерацияси 544 777 800,00
8 Сузиш  федерацияси 110 960 000,00
9 Таэквондо WTF ассоциацияси 477 734 400,00
10 Оғир атлетика федерацияси 244 478 500,00
11 Қиличбозлик федерацияси 1 066 792 504,00
12 Замонавий бешкураш федерацияси 287 441 176,00
13 Федерация регби Узбекистана 234 360 000,00
14 Камондан отиш федерацияси 178 151 186,00
15 "OLYMPIC PROFESSIONAL FUTBOL KLUBI" 1 031 933 200,00
16 Федерация гандбол Узбекистана 93 670 000,00
17 От спорти федерацияси 135 300 000,00
  Умумий
хаммаси :
7 897 416 763
Text to speech