Ру En O'z
3 Февраль 2022 1225

Пекин-2022 трассалари спортчиларда мураккаблиги билан таассурот қолдирмоқда

Пекин тоғларида қор ёғмаяпти. Бироқ техника оламида илгарлаб кетган хитойликлар учун бу муаммо эмас. Беллашувлар бўлиб ўтадиган барча трассалар етарлича қор билан қопланган.

Пекин-2022 Олимпиадасида иштирок этадиган спортчимиз бугун дастлабки машғулотини ўтказди. Олимпиадада ҳамюртимизни стартга олиб чиқадиган италиялик Маттиа Женнеси етиб келгунига қадар спортчимиз машғулотини европалик дўстлари билан олиб бормоқда.

“Жуда мураккаб трасса. Ундаги қорнинг баъзи қисми музга айланиб қолгани учун тезлик юқори. Бу тезкор тушиш дастуридагилар учун янада мураккаблик туғдиради. Олимпиадада мени олиб чиқадиган мураббийим ҳали келмаган бўлса ҳам, Италияда мен шуғулланадиган клубдаги кўплаб спортчи ва мураббийлар шу ерда. Маттиа келгунча улар билан шуғулланиб тураман. Ҳозир бор эътиборимиз трассага мослашиб олишга қаратилади”, – дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди спортчимиз.

Эслатиб ўтамиз, спортчимиз Пекин-2022 Олимпия ўйинлари доирасида 13 февраль куни гигант слалом, 16 февралда слалом дастурига стартга чиқади.

Text to speech