Ру En O'z
28 Январь 2022 1934

Сузувчиларимиз тиббий кўрикда

Маълумки, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтиб келишади.

Бугун сузувчиларимиз РСТИАМда чуқурлаштирилган текширувда бўлишди. Федерация шифокорининг мурожаати бўйича 5 нафар сузувчимиз тор доирадаги мутахассисларнинг назоратида бўлиб, тиббий кўрикдан ўтишди. Текширув давомида спортчиларимизнинг ўзларини қандай ҳис этаётганликлари, жисмоний ҳолатлари ўрганилиб, керакли тавсиялар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech