Ру En O'z
15 Январь 2022 2907

РСТИАМ шифокорлари боксчиларимизнинг саломатлигини кўздан кечиришди

Айни кунларда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Янгиободда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Бугун МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг (РСТИАМ ) шифокорлари йиғиндаги спортчиларимизнинг саломатлигини кўздан кечиришди.

Текширувни РСТИАМ бўлими бошлиғи Суннатилла Йўлчиев ҳамда малакали шифокор Татьяна Таралёва ўтказдилар. Даставвал, спортчи, мураббий ва базадаги бошқа мутасаддиларда коронавирус инфекциясининг аломатлари бўйича текширув олиб борилди. Шундан сўнг спортчиларнинг ўзларини қандай ҳис этишаётгани бўйича савол-жавоблар ўтказилиб, базадаги эпидемиологик вазият ҳам кўздан кечирилди. Мутасаддилар ташриф давомида спортчи ва мураббийларимизга саломатликларини асраш бўйича ўзларининг тегишли кўрсатма ва тавсияларини беришди.

Text to speech