Ру En O'z
5 Август 2021 1333

Сўнгги стартдан олдин Воронина 7 поғона кўтарилди

Енгил атлетиканинг аёллар ўртасида ўтказилаётган етти кураш йўналишида олти дастур ортда қолди. Унда Вакилимиз Екатерина Воронина иштирок этмоқда.

Бугун эрта тонгдан ҳамюртимиз узунликка сакраш дастурида 6.11 метр натижа қайд этиб, 883 очко ишлаб олган эди. Ҳозиргина найза улоқтириш секторидаги беллашувлар якунланди. Воронина ушбу йўналишда 49.88 метр кўрсаткич билан 858 очко қўлга киритди. Ушбу натижадан сўнг вакилимиз 5329 очко қўлга киритмоқда ва 19-ўриндан 12-поғонага кўтарилди.

Қайд этиш жоиз, мусобақа давомида пешқадамлар сарасида кетаётган нидерландиялик Надин Брорсен, британиялик Катерин Жонсон-Топсон, Буркина-Фасо вакиласи Марте Коала турли дастурларда иштирокни якунлай олмасдан медаллар учун курашни эрта тарк этишди.

Ана энди кечки дастурда атлетлар сўнгги дастур 800 метрга югуриш бўйича кураш олиб борадилар.

Text to speech