Ру En O'z

Сафина Садуллаева: “Асосий мақсадим — жаҳон чемпионатида муносиб қатнашиш”

Енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотларда ўтадиган йирик мусобақалар бошланиш арафасида. Баландликка сакраш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева мазкур йўналишдаги турнирларда қатнашиш ва уларга тайёргарлик кўриш учун Европага йўл олди.

— Қишки мавсум Сиз учун қандай ўтмоқда?
— Қисқа дам олишдан кейин халқаро ўқув-машғулот йиғинларига йўл олдим. Машғулотларимни 19 февралгача Эстонияда олиб бораман. Бу орада Европанинг қатор мамлакатларида ташкил этиладиган халқаро мусобақаларда ҳам иштирок этишни режа қилганман.

— 2025 йил учун ўз олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?
— Аввало, ёзда ўтадиган жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш. Бунинг учун мусобақа нормативини (1.97 метр) бажаришим керак. Шунингдек, ёпиқ иншоотлардаги қитъа ва дунё биринчиликлари ҳам эътиборим марказидаги асосий мусобақалардан ҳисобланади.

— Сиз қатнашадиган энг яқин мусобақа қайси?
— 29 январь куни Германияда халқаро турнир бўлиб ўтади. Дастлаб шу мусобақада қатнашаман. Ундан сўнг яна Эстонияда тайёргарликни давом эттирамам. Кейин ҳолатимга қараб яна бир қанча стартларда ўз омадимни синаб кўраман.

Text to speech