FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд

Комилжон Тўхтаев: "Энг асосийси – трассани имкони борича тезроқ ва хатоларсиз босиб ўтиш"

Яқинлашиб келаётган Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида тоғ чанғичиларимиздан умид катта. Хусусан, Олимпия ўйинларининг икки карра иштирокчиси Комилжон Тўхтаевдан. Спортчимиз ҳозирда Италияда сўнгги тайёргарликни олиб бормоқда.

– Бўлажак Ўйинларига тайёргарлик қандай кетмоқда?
– Бу менинг фаолиятимдаги янги мусобақа. Тайёргарлик кўнгилдагидек ўтяпти. Машғулотларда ҳар бир бурилишдан сўнг тезликни ошира олишим учун мувозанатни сақлаб туришга ҳаракат қиляпман. Ҳозир эътибор қаратишим керак бўлган асосий жиҳат шу.

– Харбинда ўз олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?
– Қишки Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилиш учун яхши имконият мавжуд. Бироқ спортда олдиндан бирор нарсани айтиш қийин. Энг асосийси – трассани имкон борича тезроқ ва хатоларсиз босиб ўтиш. Мана шу муҳим икки ишни амалга ошира олган спортчи ўзи учун медални кафолатлаши мумкин бўлади.

– Медаллар учун рақобатда кимларни санаб ўта оласиз?
– Шарқий мамлакатларда стартга чиқмаганимга анча бўлган. Кўплаб чанғичилар, уларнинг имкониятлари ҳақида маълумот деярли йўқ. Лекин ушбу спортнинг давлатлардаги ривожланганлик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, Жанубий Корея ва Япония жамоалари асосий рақобатчи бўлади.Комилжон 

Text to speech