FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд

Бекзод Абдураҳмонов яна "Harvard"да фаолият олиб боради

Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов АҚШнинг дунёга машҳур "Harvard" университетида фаолият олиб боради. Бу ҳақида спортчимизнинг ўзи маълум қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, ҳамюртимиз қитъа ва жаҳон чемпионати, Осиё ва Олимпия ўйинлари, улардан олдин ташкил этиладиган асосий йиғинлардан ташқари даврда мазкур университетда иш олиб боради.

"Аввал ҳам "Harvard" билан ишлаганман. Менинг у ердаги асосий вазифам мураббийлик. Университет талабаларига эркин курашдан сабоқ бераман, турли мусобақаларга тайёргарлик кўришларида ёрдамлашаман. Шу билан бирга терма жамоадаги фаолиятимни ҳам давом эттираман. Ўзаро келишувга кўра, йирик мусобақалар олдидан ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш учун терма жамоа ихтиёрида бўламан", – деди Бекзод Абдураҳмонов.

Маълумот учун, курашчимиз 2014-2015 йилларда ҳам "Harvard"да фаолият олиб борган. Мазкур университет айни пайтда жаҳоннинг энг яхши 5 олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади.

Text to speech