Ру En O'z

Саад Али Ал Шеҳри: “Мезбонлар Париж-2024 Олимпиадаси йўлида ажойиб жамоа тузгани кўриниб турибди”

Футбол бўйича U23 Осиё кубоги финал беллашувидан сўнг жамоалар мураббийлари иштироки матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда дастлаб чемпион жамоа мураббийи Саад Али Ал Шеҳри ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Фарес Албрикен финал таассуротлари билан ўртоқлашишди. 

“Жамоамиз ва бизнинг ғалабамизни кутаётган барча яқинларимизни ушбу муваффақият билан табриклайман. Жуда қийин ўйин бўлди. Бу финалга хос ва кутилган ҳолат. Мухлислар мезбон жамоани ажойиб қўллаб-қувватлаб турди. Шундай бўлса ҳам, ўйинчиларим қўйилган вазифани уддалашди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман”, – деди мураббий.

“Биз учун жуда қийин бўлди. Ютишимиз лозим бўлган учрашувда олдимизга қўйилган мақсадга ета олдик. Чемпионлик билан барча жамоадошларим ва мураббийларимиз, яқинларимизни табриклаб қоламан”, – деди учрашувнинг энг яхши ўйинчиси. 

Ўзбекистон жамоаси ҳақида

Кўриниб турибдики, Ўзбекистон термаси жуда кучли шаклланган. Мезбонлар Париж-2024 Олимпиадаси йўлида ажойиб жамоа тузгани кўриниб турибди. Ўз навбатида биз ҳам энди бор эътиборимизни келгуси ушбу ёш тоифасидаги мусобақага қаратиб, Париж Олимпиадасига тайёргарликни бошлаймиз. 

Жамоанинг гол ўтказмай чемпион бўлгани ҳақида

Аввало, буларнинг барчаси яратгандан. Қолаверса, ҳимояда тартибли ва кучли ўйин намойиш эта олдик. Рақибга қарши замонавий футболнинг барча йўналишлари бўйича тайёргарлик кўрамиз.

Text to speech