26 Август 2025 707

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Бугун 12 ҳудудда баҳслар ўтказилди

Бугун Республикамизнинг 12 ҳудудида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг 2-босқичидан ўрин олган беллашувлар ташкил этилди. Энг кўп дастур Андижон вилоятига тўғри келиб, ушбу ҳудудда бокс, гимнастика, 3х3 баскетбол ва спорт курашлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Хоразм, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёшлар бокс бўйича беллашувларда рингга кўтарилишди. Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида 3х3 баскетбол, Бухорода енгил атлетика, Навоийда спорт курашлари, Қашқадарёда оғир атлетика, Жиззахда бадиий гимнастика ва Сирдарёда дзюдо баҳслари ўтказилди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида бадиий гимнастика ва оғир атлетика бўйича ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланган.

Text to speech