25 Август 2025
751
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Баҳодир Жалолов издошларини тақдирлади
Юртимиз ёшларининг севимли мусобақаларига айланиб бораётган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг 2-босқичи қизиқарли баҳслар остида кечмоқда. Бугун 7 ҳудудда 4 спорт туридаги беллашувлар ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикасида 3х3 баскетбол бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Қашқадарё вилоятида бадиий гимнастика, Бухорода эса таэквондо WТ бўйича беллашувлар ўтказилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида бокс бўйича финал жанглари ташкил қилинган бўлса, Хоразм, Фарғона ва Андижон вилоятларида спортчилар саралаш босқичи доирасида рингга кўтарилдилар.









