16 Август 2025 386

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Баскетбол 3х3 дебюти бўлиб ўтди

Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг ҳудудий босқичи доирасида баскетбол 3х3 бўйича баҳслар ҳам бошланди. Тошкент вилоятида ташкил этилган мусобақада вилоят ёшлари ўз маҳоратларини намойиш этишди. Шунингдек, ушбу ҳудудда бугун стол тенниси ва бокс бўйича баҳслар ҳам ўтказилди.

Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида оғир атлетика бўйича мусобақалар ташкил қилинди. Қолаверса, кун давомида Фарғонада таэквондо WT, Сирдарёда спорт курашлари ва Қашқадарёда дзюдо баҳслари бўлиб ўтди.

Text to speech