15 Август 2025 478

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Бугун уч спорт тури бўйича беллашувлар ўтказилди

Фарғона вилоятида таэквондо WT бўйича дастлабки кун баҳслари бўлиб ўтди. Бугунги тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни қутлади.

Тошкент вилоятида спорт курашлари ва бокс бўйича навбатдаги кун беллашувлари ўтказилган бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида ҳар икки спорт турларидаги мусобақалар ўз якунига етди.

Хоразм, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида спорт курашлари, шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Жиззах ва Навоий вилоятларида бокс бўйича баҳслар ташкил этилди.

Text to speech