9 Август 2025
375
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Уч ҳудудда уч спорт турида беллашувлар ўтказилди
Жиззах вилоятида ҳам “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг иккинчи босқич баҳслари бошланди. Бугун Жиззах шаҳридаги “Cyber Arena” мажмуасида таэквондо WТ бўйича беллашувлар ўтказилди.
Қолаверса, Навоий вилоятида оғир атлетика бўйича баҳслар ташкил этилди. Вилоят яккакураш спорт турларига ихтисослашган спорт мактабида ўтган қизиқарли беллашувларда кучлилар аниқланди.
Сурхондарёда эса бокс бўйича мусобақалар бошланди. Дастурга кўра, бугун саралаш босқичидан ўрин олган жанглар ташкил этилди. Беллашувларда йигитлар ва қизлар турли вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.



