6 Август 2025
470
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг иккинчи босқичи бошланди
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг иккинчи босқич беллашувларига старт берилди. Мусобақани таэквондо WT бўйича Сурхондарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган баҳслар бошлаб берди.
Ҳар икки ҳудудда дастлабки босқичда муваффақиятли қатнашган ёшлар ғолиблик учун даянга чиқишмоқда. Якунда ўз вазн тоифаларида ғалаба қозонган иштирокчилар учинчи босқич – Президент Олимпиадасида қатнашиш имкониятини қўлга киритишади.






