12 Июнь 2025
611
Наманганда таэквондо WT баҳслари ўтказилмоқда
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларида ёш иқтидор эгалари сараланмоқда. Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани таэквондо WT баҳсларининг минтақавий босқичларидан бирига мезбонлик қилди. Унда Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон тумани ёшлари вилоят босқичига йўл олиш учун баҳс олиб боришди.






