14 Май 2025 1164

"Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" спорт мусобақаларида фаол иштирок этинг

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан иқтидорли спортчи-ёшларни энг қуйи бўғиндан бошлаб саралаш мақсадида жорий йил 17 май санасидан бошлаб илк маротаба "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" U-17 (15-17 ёш) тоифасида спорт мусобақалари 3 босқичда (минтақавий (туман-шаҳар), вилоят ва Республика) ўтказилади.

"Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" спорт мусобақалари ўтказиладиган спорт турлари қуйидагилар:

 Бокс (аёл, эркак)
 Баскетбол 3х3 (аёл, эркак)
 Бадиий гимнастика (аёллар)
 Дзюдо (аёл, эркак)
 Енгил атлетика (аёл, эркак)
 Ўғир атлетика (аёл, эркак)
 Стол теннис (аёл, эркак)
 Таэквондо ВТ (аёл, эркак)
 Эркин кураш, Аёллар кураши
 Юнон рум кураши (эркак)

 Вилоят босқичи ғолиблари йил якунида Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида 3-босқич сифатида ўтказиладиган "Президент олимпиадаси" спорт мусобақаларида иштирок этади.

 "Президент олимпиадаси" спорт мусобақалари ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Шунингдек, биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган спортчилар Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига қабул қилинади.

 Мазкур мусобақаларда иштирок этиш истагидаги спортчи ёшларни улар тайёргарлик олиб бораётган спорт мактаби, хусусий спорт клуби, умумтаълим мактабидаги спорт клуб ва тўгараклари орқали Спорт вазирлигининг «ERP-sport» платформасида рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Манба: Спорт вазирлиги

Text to speech