Ру En O'z

Жасурбек Жайсунов

Таэквондо, -80 кг

Жайсунов Жасур Рустамович 2002 йилнинг 19 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2016 йилдан турли ёш тоифаларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Мураббийи Владимир Хан. Жайсунов 2019 йил ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. 2021 йил катталар ўртасидаги қитъа биринчилигида бронза, 2022 йил эса олтин медаль соҳибига айланди. Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида эса аралаш жамоавий дастурда бронза медали билан тақдирланди. Шунингдек, унинг ҳисобида "Катта дубулға" турнирларининг 1 тадан олтин ва кумуш медаллари мавжуд.

Жайсунов жорий йил Хитойнинг Таян шаҳрида ўтган Осиё лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали -80 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

Text to speech