Ру En O'z

Озода Собиржонова

Таэквондо WT, -67 кг

Собиржонова Озода Обиджон қизи 2002 йилнинг 7 декабрь санасида Жиззах вилояти Зомин туманида дунёга келган. 2017 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Дастлаб таэквондо сирларини Дадахон Ғаффоровдан ўрганган Собиржонова ҳозирда Жасур Бойқўзиев қўл остида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўрмоқда. 2018 йил ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш, 2019 йил тенгқурлари орасидаги қитъа биринчилигида бронза медали соҳибига айланган. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида аралаш жамоавий дастурда бронза медалига эга чиққан.

Жорий йил Хитойнинг Таян шаҳрида ўтган Осиё лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали -67 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

Text to speech