Ру En O'z

Асадхўжа Мўйдинхўжаев

Бокс, -71 кг

Мўйдинхўжаев Асадхўжа Зоҳидхўжа ўғли 2001 йил 8 май куни Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. 2015 йилдан дастлаб ўсмирлар ва ёшлар, ҳозирда катталар тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Биринчи мураббийи Ҳусанбой Қўчқоров. Айни пайтда Тўлқин Қиличев қўл остида шуғулланмоқда. Мўйдинхўжаев 2022 йил Иордания мезбонлик қилган Осиё чемпионатида бронза медали соҳибига айланди. 1 йил ўтиб Тошкентда ташкил этилган жаҳон чемпионатида кубалик 2 карра Олимпиада чемпиони Рониэль Иглесиас, қозоғистонлик Дулат Бекбауов каби номдор рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Қаҳрамонимиз “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.

Мўйдинхўжаев жорий йилнинг 3-11 март кунлари Италияда ўтган жаҳон лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали -71 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига сазовор бўлди.

Text to speech