Ру En O'z

Игор Мялин

Сувга сакраш, 10 метр

Мялин Игорь Андреевич 1996 йил 17 сентябрь куни Россия Федерациясининг Пенза шаҳрида туғилган. 2023 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Мураббийи Эдуард Феоктистов. Ортда қолган вақт давомида Мялин 7 та турли даражадаги халқаро мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида 10 метрли платформадан сакраш бўйича яккалик, 3 метрли трамплиндан сакраш дастурининг жуфтлик йўналишларида, шунингдек, Германияда ўтган Жаҳон кубогида финал босқичида иштирок этган. 2023 йил Малайзияда ўтган халқаро турнирда 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан тақдирланган.

Жорий йилнинг февраль ойида Қатарнинг Доха шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида финал босқичига йўл олиш орқали Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган.

Text to speech