Новости
Умид Аҳмаджонов Испания, Франция футбол федерациялари  ва "Реал Мадрид" клуби раҳбарияти билан учрашади
20.01.2018 10:01:00
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакат футбол федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Испаниянинг жаҳонга машҳур “Реад Мадрид” академияси директори Хулио Ронконинг таклифига биноан бугун Мадрид шаҳрига жўнаб кетди.
       Шаҳрам Аҳадов Тунис Гран-Приси чемпиони
20.01.2018 08:50:00
Тунисда давом этаётган дзюдо бўйича мавсумнинг дастлабки Гран-При турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда. Тунис Гран-Присида дунёнинг 50га яқин давлатидан 430 нафар дзюдочи жами 14та вазн (7 нафардан эркаклар ва аёллар) тоифасида татамига чиқишяпти.
Миллий олимпия қўмитасида  республика спорт федерация ва ассоцияциялар  Бош котиблари ва матбуот хизмати вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
19.01.2018 16:03:00
Бугун Миллий олимпия қўмитасининг Бош котиби Жасур Матчанов Қўмитанинг мажлислар залида олимпия спорт турлари бўйича республика спорт федерация ва ассоциациялар Бош котиблари ҳамда матбуот хизмати вакиллари билан учрашди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатида ярим финалга йўлланма олди
19.01.2018 15:40:00
Хитой мезбонлигида давом этаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатида ярим финалга биринчи бўлиб Ўзбекистон терма жамоаси йўлланма олди. Равшан Ҳайдаров бошчилик қилаётган жамоа чорак финалда Японияни имтиҳондан ўтказиб, 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бокуда бўлиб ўтган халқаро турнирдан медаллар шодаси билан қайтди
18.01.2018 10:02:00
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Мушвиг Исаев хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. Эътиборлиси, мусобақа Олимпия вазн тоифаларида ўтказилди.
Япониянинг CBC Group компанияси Ўзбекистон Суперлигасининг титул ҳомийсига айланиши мумкин
17.01.2018 14:29:00
Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун федерация биносида Япониянинг CBC Group компаниясиниг Ҳалқаро ишлар бўйича президенти Аран Олснер билан учрашув ўтказди.
Бельгиялик мутахассис Крис ван Пуйвельде ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашди
17.01.2018 13:52:00
Бугун Крис ван Пуйвельде ўз ёрдамчилари Бекир Тедек ва Ўзкилич Кемал билан биргаликда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, ЎФФ ва Бельгия Футбол Федерацияси ўртасидаги болалар-ўсмирлар ҳамда оммавий футболни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича суҳбат олиб борди.
Умид Аҳмаджонов: “Биздан шунчаки ишлаш эмас, жон бериб ишлаш, фидойи бўлиш талаб этилади”
17.01.2018 12:35:00
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджонов мамлакат раҳбариятининг эътиборидан хурсанд эканлигини таъкидлаб, бу ишонч унга каттагина масъулият юклашини ҳамда қўшимча куч беришини айтиб ўтди.
Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитасининг янги президенти
16.01.2018 22:26:00
Бугун, 2018 йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қўмитага аъзо 100 нафар делегат, республика спорт федерация ва ассоциациялар вакиллари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ва Олий спорт маҳорати мактаблари раҳбарлари, ҳамда оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этишди.
Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига БАА мамлакатида тайёргарлик кўради
15.01.2018 15:51:00
Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари велоспорт федерациясининг ўзаро ҳамкорлик меморандумида ҳар икки терма жамоа спортчилари ўртасида ўқув-машғулот йигинлари ташкил этиш белгиланганди.
1 - 10 of 2927
First | Prev. | 1 2 3 4 5 | Next | Last