Янгиликлар 2018 йил
14.02.2018 18:05:00

Велоспортчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этдилар

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари БААдаги мусобақада иштирок этдилар.

Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси ҳамда Бирлашган Араб Амирлигининг аёллар веложамоаси "Al-Asyal" билан шартнома тузилганлиги, унга кўра, мазкур жамоа Ўзбекистон велосипед спорти терма жамоаси аъзоларига ўқув-йиғин машғулотлари ўтказишда тегишли амалий ёрдам кўрсатиши белгиланганлиги ҳамда жорий йилнинг 4 январь-6 февраль кунлари Ўзбекистон велосипед спорти терма жамоаси вакиллари Екатерина Кнебелева  ҳамда Рената Байметовалар мазкур жамоанинг машғулотларида иштирок этишаётганлиги тўғрисида аввал хабар берилганди.


Куни кеча “Tour of EFTALIA HOTELS & VELO ALANYA 2.2 UCI WE RACE” аёллар ўртасида ўтказилган турнирда спортчимиз Екатерина Кнебелева "Al-Asyal" аёллар веложамоасида биринчи ўринни эгаллаб, Халқаро велосипедчилар Иттифоқи (UCI) пойгасида бешинчи ўринни қўлга киритди.


Мазкур турнирдан сўнг спортчиларимиз Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун Малайзияга учиб кетишди. Маълумот учун, Осиё Чемпионати 16-20 февраль кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида эркаклар, аёллар ва ёшлар ўртасида велоспорт-трек йўналиши бўйича ўтказилади.