Янгиликлар 2018 йил
14.02.2018 12:00:00

Гандбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

Олмалиқ шаҳрида гандбол бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида мамлакат чемпионатининг 1-тур учрашувлари старт олди.

Эркаклар жамоалари ўртасидаги мусобақада Олмалиқнинг ОКМК жамоаси Навоийнинг “Сўғдиёна” клубини 53:7, Республика олимпия захиралари коллежи жамоаси эса Сирдарё вилояти терма жамоасини 51:22 ҳисобида мағлубиятга учратди. 


Аёллар ўртасидаги баҳсларда Самарқанднинг “Булунғур” жамоаси қорақалпоғистонлик қизлардан 40:23 ҳисобида устун келди. Андижон олимпия захиралари коллежи жамоаси Сирдарё вилояти терма жамоасини 38:22 ҳисобида мағлуб этди. 

Чемпионлик учун асосий даъвогар ҳисобланган Олмалиқнинг ОКМК қўл тўпи усталари Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини 52:34 ҳисобида енгишди. Наманган вилояти ҳамда Қашқадарёнинг “Ғузор” жамоалари учрашувида 36:36 ҳисоби қайд этилди.

Манзил: Olamsport.com