Янгиликлар 2018 йил
14.02.2018 10:38:00

Таэквондо. Ўсмирларимиз "Fujairah Open"га жўнаб кетишди

16-18 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида таэквондо WTF бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилгандик.

Ёш таэквондочиларимиз Бирлашган Араб Амирликларининг Фужейра шаҳрида ўтказиладиган "Fujairah Open" мусобақасига жўнаб кетдилар. 

Терма жамоамиз мусобақага қуйидаги таркибда йўл олди:

Ўсмирлар:

-48кг: Улуғбек Рашидов

-51кг: Бекзод Ибрагимов 

-51кг: Азиз Раҳмонбердиев 

-59кг: Данил Морозов 

-63кг: Жасур Жайсунов 
 
-68кг: Эргаш Йўлдошев 

-78кг: Абдулазиз Маҳмудов


Қизлар:

-44кг: Интизор Абдуалимова 

-46кг: Мадина Маннопова 

-52кг: Озода Собиржонова 

-63кг: Дурдона Абдулхаева 


Мураббий: Собир Назаралиев


Маълумот учун, ушбу мусобақа 6-7 апрель кунлари Туниснинг Хаммамед шаҳрида ўтказиладиган лицензион турнирга тайёргарлик вазифасини бажаради. Вакилларимиз ўша мусобақада Аргентинада ўтказиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар қўлга киритишлари мумкин бўлади. Ундан ташқари, ўша шаҳарнинг ўзида 9-13 апрель кунлари ўсмирлар ўртасидаги XII жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.