Янгиликлар 2018 йил
14.02.2018 09:13:00

"Turkish Open". Никита Рафалович кумуш медаль соҳиби

Таэквондочиларимиз Истанбул шаҳрида ўтказиладиган "Turkish Open" мусобақасида қатнашишлари ҳақида хабар қилгандик.

Кеча Жасур Бойқўзиев бошчилигидаги йигитларимизнинг асосий қисми мусобақадаги иштирокини ўтказди. 


Терма жамоамиз аъзолари ичида -74кг вазн тоифасида жангларда қатнашган Никита Рафалович барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда, жароҳатига қарамай, финалга етиб борди. Афсуски, ҳамюртимиз жароҳат сабаб ҳал қилувчи жангда хорватиялик рақибга қарши жангга чиқа олмади. Шу тариқа, Никита "Turkish Open" турнирида кумуш медаль соҳибига айланди.

Баҳсларда иштирок этган Шуҳрат Салаев чорак финалгача, Ниёз Пўлатов ва Сардор Тоировлар учинчи босқичгача етиб бордилар.